Мулоқотда икки давлат ўртасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.
12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон Президенти Озарбайжондаги сайлов натижалари Илҳом Алиевнинг мамлакат иқтисодий ва сиёсий ривожланишида тутган йўли қардош озар халқининг юксак эътирофига сазовор бўлганинг исботи эканини алоҳида таъкидлади.
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кўп асрлардан бери изчил ривожланаётгани, қардон халқлар дини, маданияти, маънавий қадриятлари, урф-одат ва анъаналари муштарак экани қайд этилди
Янги “Боку-Тбилиси-Ахалкалаки-Қарс” темир йўл магистрали, шубҳасиз, бутун минтақада савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Икки мамлакат ўртасида маданий алмашинувлар давом этмоқда. Хусусан, 2017 йил 10 октябрда Тошкентда Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Миллий маданият маркази томонидан “Оловли замин парчалари” номли кўргазма ташкил қилинган эди.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлиги, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни мамлакатимизга давлат ташрифи билан келишга таклиф этди.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон раҳбарига самимий табрик ва эзгу тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонга ташриф билан келиш таклифини мамнуният билан қабул қилди.

Суннатилла Абдуллаев