Туркманистон ва Ўзбекистон Президентлари Кўксаройда икки томонлама музокаралар олиб боришди.
Музокаралардан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда қуйидагиларни маълум қилди:
“Ўзбекистон Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувури қурилиши лойиҳасида иштирок этади”.
Шавкат Мирзиёев бунинг учун алоҳида комиссия тузилишини ва ушбу комиссия Туркманистон пойтахтига бориб, Ўзбекистон қайси нуқталарда ТАПҲ лойиҳасида иштирок этишини ўрганишини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, ТАПҲ газ қувур лойиҳаси Турманистон ғарбидаги Галкиниш газ қазиб чиқариш кони билан Ҳиндистон ва Покистон чегарасида жойлашган Фазилка пунктини улашни назарда тутади.
2015 йил декабр ойида эса ушбу лойиҳа ишлари амалда бошлаб юборилган.