Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) раисига ахборот сиёсати бўйича янги ўринбосар тайинланди.
Маълум қилинишича, ЎзМТРК раиси Хуршид Мирзоҳидовнинг ўринбосари этиб туркум телевизион лойиҳалар муаллифи ва продюссери, ОАВ соҳаси эксперти Бобур Алихонов тайинланган.
Мазкур ахборотни расман тасдиқлатиш учун ЎзМТРКга мурожаат қилганимизда улар айни вақтда ҳеч қандай маълумот бера олмаслигини таъкидлашди ва кейинроқ мурожаат этишимизни айтишди.
Маълумот учун, Бобур Алихонов 1962 йилнинг 14 октябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1983 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаб, Ўзбекистон телевидениесида ўз ишини бошлаган.