...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллий олимпия қўмитаси қошида янги департамент ташкил этилади


13:47, 28.02.2018 Спорт
 1 724

Ушбу департаментга жами 23 та федерация аъзо бўлади.

Хабарингиз бор, ҳозирда ноолимпия спорт турларида кўплаб мустақил федерациялар фаолият юритмоқда.
 
Жумладан, таэквондо ITFнинг ўзида тўртта мустақил федерация иш олиб бормоқда. Каратэда эса бешта федерация ана шундай фаолиятни йўлга қўйган. Ушбу департаментга жами 23 та федерация аъзо бўлади.
 
Бу департаментни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ишларни мувофиқлаштириш, ҳамкорликда ишлаш тизимини яратиш, ўзбошимчаликка йўл қўймаслик бўлиб, энг аввало олимпия спорт турлари учун муносиб захира, иқтидорли спортчиларни етиштириб бериш ҳисобланади.

Alisher Uzoqov tavsiya etadi!

Кеча, 27 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида мазкур департамент ташкил этилишига бағишланган йиғилишда янги департаментга Сардор Тошхўжаев директор этиб тайинланди.
 
Йиғилишда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ва янги департамент директори Сардор Тошхўжаевлар мустақил равишда фаолият юритаётган федерация аъзолари билан учрашишди.
 
“Ўзбекистонлик кўпгина спортчилар Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия каби мамлакатларга бориб, ўзлари мустақил равишда турли жангларда иштирок этиб келишмоқда.
 
Аралаш қоидалар жангчиларини ким назорат қилмоқда? Улар учун ким жавоб беради? Қайси федерация уларни кузатиб боради? Бу ҳақида ҳам маълумотга эга эмасмиз.
 
Қолаверса, айрим мустақил федерациялар давлатдан олган маблағлари етмагандек, ота-оналардан ҳам пул олиб спортчиларни хорижий мусобақаларга олиб боришмоқда.
 
Маблағ топиб бера олмаган ота-оналар эса фарзандлари ҳарчанд иқтидорли бўлмасин, уларни халқаро мусобақларга юбориш имкониятидан маҳрум этилмоқда.
 
Қани бу ерда адолат? Биз ана шундай холатларга чек қўйишимиз лозим. Энг аввало, адолатли тизим яратишимиз керак. Токи, ота-оналар биздан рози бўлишсин”, деди МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов.
 
Департамент қошида алоҳида ассоциациялар фаолият юритади. Яъни ўша тўртта таэквондо федерацияси битта ассоциацияга бирлаштирилади. Каратэда ҳам ҳудди шундай йўл тутилади.
 
Яъни, шотокан, водорю, годзурю федерациялари битта яхлит ассоциация кўринишига олиб келинади. Айтиб ўтганимиздек, ушбу ассоциациялар олимпия спорт турлари учун спортчи етиштириб бериш билан шуғулланади.
 
“Энг муҳими, фарзандларини яккакураш спорт турларига олиб келаётган ота-оналар биздан рози бўлиши керак.
 
Асосий мақсадимиз – юртимизга мард ва жасур, соғлом ва бақувват ватан ҳимоячиларини тарбиялаб беришдир”, дея қўшимча қилди Умид Аҳмаджонов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:МОҚ департамент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!