...
МЕНЮ
ONLINE TV

Microsoft вице-президенти “қовун туширди”


12:35, 27.01.2016 Технология
 3 254

Microsoft вице-президенти Apple компанияси маҳсулотидан фойдалаётгани маълум бўлди.

Microsoft ва Apple компаниялари ўртасидаги рақобат неча йиллардан бери давом этиб келади. Улар фақат ўз компанияларида ишлаб чиқарилган техник воситалардан фойдаланишади. Microsoft компанияси вице-президенти Жо Белфиоре ўзининг Twitter’даги саҳифасида тасодифан ўз уяли алоқа телефони – Apple компанияси маҳсулоти бўлган смартфон ёрдамида суратга олинган тасвирни жойлади. Бу эса сезгир ва эътиборли интернет фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Korrespondent.net” нашри хабар беради.

25 йилдан бери Microsoft компаниясида фаолият юритаётган ва Windows Phone смартфонлари устида иш олиб бораётган Жо Бельфиоре учун кечирилмас ҳолат. У ўз компаниясининг маҳсулоти қолиб, Iphone ишлатаётгани фош бўлди.

Эндиликда, Twitter фойдаланувчилари Жони қандай жазо кутаётгани ҳақида турли тахминларни ўйлаб топишмоқда. Уларнинг норозилигига қарши Жо Бельфиоре айбини тан олмаган ҳолда, у ишлайдиган компания билан рақобатдош компания маҳсулотларидан ҳам ҳабардор бўлиш истагида Apple’нинг қўл телефонини ишлатаётганини айтган.
Умида Якубова

Теглар:Microsoft Apple Жо Белфиоре Iphone 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Salim Ahmad
14:49 29.01.2016

E qandini ursin,shunga ham siqilish kerakmi?!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!