...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Хитойда учрашув ўтказади


12:15, 27.01.2016 Жамият
 2 480

Пекин шаҳрида Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан бўлиб ўтадиган учрашувда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

2016 йилнинг 27-29 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матубот хизмати хабар берди.

Пекин шаҳрида Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан бўлиб ўтадиган учрашувда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш,  жумладан бўлажак икки ва кўп томонлама ҳамда ЧҲТнинг Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган тадбирларига тайёргарлик жараёнини кўриб чиқиш режалаштирилган.

ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов билан ўтказиладиган музокаралар доирасида 2016 йил июнда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ҳамда Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотда раислиги доирасида ўтказиладиган бошқа тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинади.  

Теглар:ТИВ Хитой ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар