Арманистонда йирик терактнинг олди олинди.
Арманистонда терактлар сериясининг олди олингани эълон қилинди. Мамлакат ҳудудида 100 дан ортиқ портлашни режалаштирган фуқаролар қўлга олинган. Бу ҳақда “Vesti” хабар берди.
Арман Миллий хафвсизлик хизматининг айтишича, терактни қамоқдаги муҳолифатчи Жирайр Сефилян ва 2016 йил Еревандаги патруль-пост хизмати биносини эгаллаб олган “Сасна црер” гуруҳи билан алоқадор икки арман фуқароси режалаштирган.
Жиноятчилар ижтимоий аҳамиятга эга жойларга масофадан бошқарилувчи 100-150 та қўлбола бомбани жойлаштириб теракт уюштирмоқчи бўлган.
МХХ тергов бошқармаси икки фуқарога жиноий гуруҳ тузиш, теракт уюштириш, қурол, ўқ ва портловчи воситаларни ноқонуний айлантириш моддалари билан жиноий иш очди. Ушбу моддалар билан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Суннатилла Абдуллаев