Флойд Мейвезер Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Конор Макгрегор жанги ҳақида фикр билдирди.
“Макгрегор билан жанг қилган йигитчани яхши танимайман, лекин уни ҳали мағлубиятга учрамагани ҳақида хабарим бор. Конор қўпол рақиб, аммо унинг рақиби октаганондан сакраб тушиб томошабинлар залида тартибсизликни юзага келтирди. Бу проффесионалнинг иши эмас.
У катта миқдорда жарима тўлайди бу аниқ. Агар жангчи қафасдан ташқарида бегона шахслар билан жанг қилса, бунинг жаримаси жуда қиммат бўлиши керак”, дейди америкалик боксчи.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов жангдан сўнг октогандан сакраб тушиб ирландиялик спортчининг спарринг шериги Диллон Дэнисга ҳужум қилганди.
Маълумот учун, ўтган йили Флойд Мейвезер бокс бўйича ташкил этилган жангда Конор Макгрегорни нокаут эвазига мағлуб этганди.
Аввалроқ, Ҳабиб Нурмуҳамедов “Доғистон халқ қаҳрамони” унвонига сазовор бўлиши ҳақида хабар берган эдик.