...
МЕНЮ
ONLINE TV

Меҳнат фаолиятини давом эттираётган пенсионерларнинг айрим тоифаси пенсиясини тўлиқ ҳажмда олади


15:40, 04.01.2018 Жамият
 6 468

Пенсионерларнинг айрим тоифалари 2018 йил 1 январдан бошлаб меҳнат фаолиятини давом эттирганида пенсиясини ҳам тўлиқ ҳажмда олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 декабрда “Меҳнат фаолиятини давом эттираётган пенсионерларнинг айрим тоифалари учун қулай шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Мазкур Фармонга биноан, пенсионерларнинг айрим тоифалари 2018 йил 1 январдан бошлаб меҳнат фаолиятини давом эттирганида пенсиясини ҳам тўлиқ ҳажмда олиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Булар:
  • меҳнат фаолияти ва соҳасидан қатъий назар, республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссаси учун Президент томонидан “Халқ ...”, “... арбоби”, “Хизмат кўрсатган ...” унвони берилган шахслар;
  • фан, адабиёт ва санъат соҳасида яратган асарлари учун муаллифлик ҳақи (гонорар) ҳисобидан даромад кўрадиганлар, агар улар меҳнат шартномаси асосида муқим иш жойига эга бўлмаса;
  • мулкчилик шаклидан қатъий назар, тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокор- пенсионерлар.
Рўйхатда келтирилганлар 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда, пенсияларини ҳам тўлиқ ҳажмда олишлари мумкин. 
Обил Сафаров

Теглар:Пенсия Фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар