2017 йил 1 январдан меҳмонхоналарга хорижий валютада тўловларни қабул қилишга рухсат берилган эди.
Қўмита тўловлар халқаро тўлов карталари орқали амалга оширилганда мустасно ҳолатлари бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.
Нақд хориж валютасида тўловларни амалга ошириш бўйича таъқиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чоралар тўғрисида”ги қарори асосида қўйилган эди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун амалдаги нархларни сақлаб қолиш юзасидан кўрсатма берган.