Тошкентда ўтган йиғилиш кун тартиби давомида 19 масала кўриб чиқилди.
МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши Тожикистон пойтахтида ўтказилади. Бу ҳақда ижроия қўмитаси раиси — ташкилот ижрочи котиби Сергей Лебедев маълум қилди.
“Сизга шуни маълум қилмоқчиманки, тор доирадаги учрашув давомида кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Шундан кейин делегация раҳбарлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иқтисодий ҳамкорлигининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси таклифига биноан 2018 йил 1 июнь куни Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини Душанбеда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, деди Лебедев Тошкентда ўтган Ҳукумат раҳбарларининг кенгайтирилган йиғилишида.
Тошкентда ўтган йиғилиш кун тартиби давомида 19 масала кўриб чиқилди. Делегация аъзолари иштирокида ўтган кенгайтирилган мажлисда Ҳамкорлик мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий муносабатлар муҳокама қилинди.

Дурдона Расулова