Кенгаш йиғилиши давомида МДҲ фаолиятининг турли йўналишларига оид 16 та ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Кенгаш йиғилиши давомида МДҲ фаолиятининг турли йўналишларига оид 16 та ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилиши кутилмоқда. Бу лойиҳалар ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига қаратилган. Вазирлар Ҳамдўстлик мамлакатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни муҳокама қиладилар. Шунингдек, ташкилотнинг нафақат минтақавий, балки жаҳон миқёсида нуфузини ошириш мавзуси ҳам кўриб чиқилади.
МДҲ Ташқи ишлар вазирлари уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, чегаравий масалаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда. Йиғилишда МДҲнинг мустаҳкамлиги ва ривожланишида фаол хизмат кўрсатганларни МДҲ Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш борасидаги лойиҳа бўйича аниқ қарор белгиланади.
Ҳамдўстлик мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг келгуси Кенгаши 2017 йил 10 октябрда Москвада ўтказилиши режалаштирилган.