...
МЕНЮ
ONLINE TV

Майкл Жексоннинг уйидан “Оскар” ҳайкалчаси ўғирлаб кетилди


12:57, 02.03.2016 Шоу-бизнес
 3 981

Майкл бу ҳайкалчани 1,5 миллион АҚШ долларига сотиб олган эди.

Чет эл оммавий ахборот воситалари тарқатаётган маълумотларга кўра, Майкл Жексоннинг хонадонидан “Оскар” ҳайкалчаси сирли равишда ғойиб бўлган. Бу ҳақда поп-қиролнинг мол-мулки ва меросини қўриқлаш хизмати ходимлари берган маълумотлар асосида “Starslife.ru” нашри хабар бермоқда.

Айтиш керакки, тириклик чоғида Майкл “Оскар”ни қўлга киритмаган. Бироқ у ҳайкалчани 1,5 миллион АҚШ доллари эвазига Дэвид Селзинкдан сотиб олган. Дэвид Сэлзинк ушбу мукофотни 1940 йил “Шамолларда қолган ҳисларим” фильмидаги роли учун қўлга киритган эди.

Жексонларнинг оилавий адвокати Говард Вейцман ҳайкалча бутун уй бўйлаб қидирилаётганини айтмоқда. У “Оскар” шунчаки уйнинг бошқа бурчагига олиб бориб қўйилганини тахмин қилмоқда. Аслидачи? Балки уни кимдир ҳақиқатдан ҳам ўғирлаб кетгандир? Воқеалар ривжини кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Майкл Жексон Оскар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!