...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Хитой ҳарбийларни камайтириб, харажатларни кўпайтирмоқчи


12:36, 02.03.2016 Олам
 2 932

Хитой халқ озодлик армияси 2 миллионга туширилса ҳам, дунёнинг энг катта армияси бўлиб қолаверади.

Хитойнинг 2016 йилдаги ҳарбий харажатлари ўтган йилгига нисбатан кескин кўпайиши мумкин. Бу Хитой армиясида олиб борилаётган ислоҳот ва Жанубий Хитой денгизидаги вазият билан боғлиқ. Бу ҳақда “Global times” хабар берди.

Хитой йиллик ҳарбий бюджетини шанба куни бошланадиган ўн иккинчи Миллий халқ конгрессининг тўртинчи сессиясида эълон қилади. Ўтган йилда ҳарбий бюджет 10 фоизгача кўпайган эди, бу беш йил ичида энг секин ўсиш ҳисобланади ва умумий 886,8 миллиард юан (135,27 миллиард АҚШ доллари) ни ташкил этган. Ўша йилда АҚШ ҳарбий бюджети 500 миллиард доллардан ошган, дейилади хабарда.

“South China Morning Post” газетасида ёзилишича, Хитойнинг ҳарбий бюджети 2016 йилда 20 фоизга кўпайиши мумкин ва бу 2007 йилдан буён энг кўп ўсиш ҳисобланади.

Хитой раиси Си Цзиньпин ўтган йилнинг сентябрь ойида 2017 йилгача ҳарбий хизматчилар сони 300 мингтага камайтирилиши ҳақида эълон қилган эди. Хитой халқ озодлик армияси 2 миллионга туширилса ҳам, дунёнинг энг катта армияси бўлиб қолаверади, дейилади нашрда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Хитой Хитой армияси Си Цзиньпин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!