Альбомдаги “Мonster”, “Keep your head up”, ва “Breaking news” каби қўшиқлар Майкл Жексонга тегишли эмаслиги аниқ бўлди.
Майкл Жексоннинг мухлиси ва Жексон оиласининг вакили альбомда сохта мусиқалар борлигини аниқлади ва Sony Music ҳамда The Jackson Estate компанияларини судга берди.
Шу йилнинг 23 август куни бу компаниялар устидан тушган шикоят бўйича навбатдаги суд йиғилиши бўлиб ўтди. Улар аввалига бу қўшиқлар 2007 йил Жексон томонидан ёзилган, дея оммани алдаб келдилар. Судда компаниялар вакиллари бу альбомдаги 3 та қўшиқни бошқа хонанда куйлаганини тан олди.
Альбомдаги “Мonster”, “Keep your head up”, ва “Breaking news” каби қўшиқлар Майкл Жексонга тегишли эмаслиги аниқ бўлди.
Суд ҳали ҳукм чиқармади. Ушбу иш юзасидан Жексоннинг мухлиси Вера Серова илк бор 2014 йил судга мурожаат қилган.