Жанет пул миқдорини икки баробар кўп олиш учун атайлаб фарзандли бўлгани тахмин қилинмоқда.
Жанет Жексон ва унинг турмуш ўртоғи қатарлик тадбиркор Виссам ал-Ман вакилларининг айтишларича, жуфтлик шунчаки айро яшаётганини ва ҳозирча ажрим ҳақида гап йўқлигини айтиб ўтдилар. Бироқ улар исталган вақтда ажрашишга қарор қилиб қолишлари мумкин.
Ундай ҳолда тўйдан олдин тузилган никоҳ шартномаси бўйича Жанет яхшигина пулга эга бўлиши мумкин. Шартномага биноан, жуфтлик тўйдан беш йил ўтгандан сўнг ажрашса, ал-Ман рафиқасига 100 млн, агар фарзандлари бўлса, яна шунча беришга рози бўлган.
Қўшиқчи ва унинг эри фарзандари уч ойлик бўлганларидан кейин айро яшашни бошладилар. Бунинг сабаби ошкор қилинмаяпти. Бироқ ОАВнинг хабарига кўра, Жанет пул миқдорини икки баробар кўп олиш учун атайлаб фарзандли бўлгани тахмин қилинмоқда.
Қўшиқчининг ўзи эса ҳозирги пайтда ҳомиладорлиги муносабати билан тўхтатилган гастрол сафарини давом эттириб, ўғлига бағишлаб янги альбом ёзмоқчи.