...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маҳсулотнинг ранги беморларга қандай таъсир қилади?


12:30, 23.03.2017 Саломатлик
 2 298

Тадқиқотлар асосида олимлар беморларга касалликларга қараб керакли рангдаги маҳсулотлар шарбатини ичишни тавсиф қилишади.

Олимлар ҳар бир нарсанинг ранги, ҳиди, таъми ҳар кимга турлича таъсир қилишини айтишади. Фикримизча, бу ҳақиқат. Асабий кишилар қизил рангни кўрганда баттар ғазабланишлари ҳақидаги фикрнинг ўзи буни исботлайди.

Бугунги саҳифамиз орқали маҳсулотнинг ранги беморларга қай тарзда таъсир этиши ҳақида билиб олишингиз мумкин.
 
1. Сут ва сут маҳсулотлари, гуруч, саримсоқпиёз, оқ карам, тухум, умуман, оқ ранг кишини тинчлантиради, асабийликни йўқотади, шу билан бирга буйракдан зарарли моддаларни чиқаришга ёрдам беради.
 
2. Броколли, яшил рангли салатлар, яшил булғори каби яшил емишлар мия фаолиятинниг яхшиланишига ёрдам кўрсатади,  асабни тинчлантиради, кайфиятни кўтаради.
 
3. Сариқ рангли маҳсулотлар қаторида лимон, банан, жўхори, ананас, пишлоқ, тухум сариғи кабилар овқатнинг ҳазм жараёнини осонлаштиради. Иштаҳани очади, қонни тозалайди.
 
4. Сабзи, ўрик, шафтоли, мандарин, апельсин каби оловранг маҳсулотлар асаб ҳужайраларининг тикланишига кўмаклашади, кайфиятни яхшилайди, бош оғриғини тўхтатади, буйракдан зарарли моддаларни ҳайдайди.
 
5. Лавлаги, қалампир, помидор, қулупнай каби қизил рангли маҳсулотлар организмдаги моддалар ва қон алмашинувини яхшилайди. Кишининг қувватини оширади, улар, айниқса, ақлий меҳнат билан шуғулланадиган кишилар учун жуда фойдали.
 
6. Кўкиш рангдаги маҳсулотлар, яъни қора узум, олхўри, қора қорағатнинг таркибида кўп миқдорда “антоцин” биологик фаол моддаси мавжуд. У қон томирлари деворини мустаҳкамлайди ва ҳимоя қилади. Кўз нурини яхшилайди.
 
Ушбу тадқиқотлар асосида олимлар беморларга касалликларга қараб керакли рангдаги маҳсулотлар шарбатини ичишни тавсиф қилишади.
 
Қизил рангли шарбатлар қон босими юқори бўлган, юрак касалликлари мавжуд беморлар учун фойда.
 
Оловранг шарбатлар эса қон томирларида муаммоси бор, асабий кишиларга ичишга берилади.
 
Сариқ рангдаги шарбатлар эса ревматизм ва ошқозон яраси бўлган беморларга кони фойда. 
Умида Якубова

Теглар:Маҳсулот Ранг Бемор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

MURODIL
13:41 23.03.2017

Xabarlar uchun katta raxmat. Charchamanglar. Juda yoqdi.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!