Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Мавлуда Асалхўжаева билан боғландик.
Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Мавлуда Асалхўжаева билан боғландик.
“Сизларнинг сайтингизда чиққан хабардан кейин ўша тақлидчи йигит уйимга келди, узр сўради. Тўйларда қилаётган тақлиди менга безарар эканини тушунтиришга ҳаракат қилди. Шундай бўлса-да, эркак кишининг аёллар либосини кийиб, менинг қўшиқларим фонограммасига оғиз қимирлатиб туришига қаршиман. Мухлисларим ҳам буни ёқламаяпти.
Бобурга рози эмаслигимни айтдим ва энди тўйларда Мавлуда Асалхўжаева сифатида намоён бўлмасликка ваъда берди. Билишимча, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вакиллари ҳам у билан тушунтириш ишларини олиб боришди. Кўрамиз, натижа қандай бўларкин”, дейди Мавлуда Асалхўжаева.