...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев майда яна бир давлат ташрифини амалга оширади


12:00, 24.03.2017 Жамият
 5 296

Ташриф давомида транспорт, инвестиция, энергетика, ирригация, гидроэнергетика ва бошқа соҳаларда бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг май ойида Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифини амалга оширади.
 
Бу ҳақда бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ўзбек-хитой ҳукуматлараро Қўмитасининг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 5-йиғилишида маълум қилинди.
 
ЎР Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ганиевнинг сўзларига қараганда, ташриф давомида транспорт, инвестиция, энергетика, ирригация, гидроэнергетика ва бошқа соҳаларда бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Бобур Жалолов тайёрлади.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хитой Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар