
Кузги таътил муддати 8 дан 6 кунга, баҳорги таътил эса 10 дан 7 кунга қисқартирилган бўлса, қишки таътил 11 дан 14 кунга кўпайтирилди.
Шунингдек, ўқувчилар учун ўқув йилининг бошқа вақтинчалик параметрлари ўзгарди, кузги ва баҳорги таътил муддати ҳам қисқарди. Мазкур муддат биринчи синфлар учун сақланганига қарамай, уларга ҳам тузатишлар киритилди.
Кузги таътил муддати 8 дан 6 кунга, баҳорги таътил эса 10 дан 7 кунга қисқартирилган бўлса, қишки таътил 11 дан 14 кунга кўпайтирилди.
Биринчи синфлар учун ўқув йили муддати белгиланган бўлишига қарамай, уларга ҳам ўзгартиришлар киритилди. Улар учун ўқув йилининг давомийлик муддати 30 ҳафтадан 33 ҳафтага оширилиб, улар илгаригидек февраль ойида қўшимча таътилга чиқишади.
Бундан ташқари, илгари педагогик кенгаш тарафидан беш кунлик қилиб белгиланган ўқув ҳафталиги қатъий равишда 6 кунликка ўзгарди. Ҳозирда фақатгина биринчи синфларга нисбатан тегишли қарор чиқарилади.
Айни кунда барча мактабларда дарс соати қатъий равишда 45 дақиқа, танаффус эса 5-10 дақиқа деб белгиланди.