...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда камёб генетик касалликка чалинган болакай туғилди


10:27, 24.03.2017 Бу қизиқ
 5 505

Айни вақтда гўдак бир неча ойлик бўлган. Уни Ҳиндистоннинг турли бурчакларидан кўриш ва зиёрат қилиш учун келадиганларнинг кети узилмаяпти.

Ҳиндистонлик 35 ёшли Холида Бегум камёб генетик касалликка чалинган болакайни дунёга келтирди. Бу ҳақда “Mirror” хабар қилди.
 

“Аввалига фарзандимнинг шу ҳолда туғилганини кўриб, шифокорлардан уни ёнимдан олиб кетишларини, кўзимга кўрсатмасликларини сўрадим. Орадан вақт ўтиб, тақдирга тан бердим ва она сути билан боқа бошладим”, дейди Холида Бегум.
 

Сиз суратда кўриб турган болакай фанда жуда кам учрайдиган “Арлекин меваси” генетик касаллиги билан дунёга келган. Бундай касаллик терининг одатдагидан тезроқ ўсишига сабаб бўлади. Натижада, кўп ўтмай инсон танаси қаттиқлашади ва тошбақа косасига ўхшаш кўринишга келади.
 

Шу билан бирга, болакайда анэнцефалия – ҳомиладорликнинг илк ойларида атроф-муҳит, инфекция, токсик моддалар таъсирида пайдо бўладиган бош мия пароги ҳам мавжуд. Бола бош миясининг тепа қисми деярли йўқ.
 

Айни вақтда гўдак бир неча ойлик бўлган. Уни Ҳиндистоннинг турли бурчакларидан кўриш ва зиёрат қилиш учун келадиганларнинг кети узилмаяпти.


Ҳали исм ҳам берилмаган бу болакайни ҳинд илоҳи, маймунлар шоҳи – Хануманнинг қайта туғилган кўриниши, деган фикрни илгари суришмоқда.

Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон Генетик касаллик Хануман 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!