...
МЕНЮ
ONLINE TV

Life News бош муҳаррири ўз лавозимини тарк этмоқда


10:11, 24.03.2017 Олам
 1 672

Тахминларга кўра, у келаётган 3 ой ичида ишдан бўшайди.

Life News телеканалининг бош муҳаррири Александр Потапов шу йил ёзда ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда News Media холдинги директорининг биринчи ўринбосари Анатолий Сулейманов берган маълумотлар асосида “ТАСС” хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Потапов ўзининг шахсий лойиҳаси устида ишлаш учун лавозимини тарк этмоқда.
 
“У ўз лойиҳасини бошлаяпти. Энди у Life News'нинг бош муҳаррири бўлмайди, аксинча ўз лойиҳаси устида ишлайди. Потапов ишдан кетиши ҳақида бизни огоҳлантирганди, бироқ бу таҳририят учун кутилмаган янгилик бўлганди.
 
Александр Потаповнинг ўз лавозимини қачон тарк этиши номаълум. Тахминимизча, бу май, июнь ёки июль ойларида бўлади. Унга қадар биз иккимиз бош муҳаррирнинг вазифаларини биргаликда амалга оширамиз. Унинг ўрнига ҳеч кимни изламадик. Ҳали вақт бор”, дейди Сулейманов.
Умида Якубова

Теглар:Александр Потапов Анатолий Сулейманов Life News 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!