Хонанда шўх қўшиқларни яратиш борасида бошқа санъаткорларга қараганда биринчи ўринларда боради.
“Севгининг шаҳрига кўчиб ўтдим ман кеча, севишганлари ҳам турлича”, деб куйлаётган Асалхўжаеванинг навбатдаги қўшиғи бироз ҳазиломуз. Хонанда шўх қўшиқларни яратиш борасида бошқа санъаткорларга қараганда биринчи ўринларда боради. Унинг навбатдаги қўшиғи ҳам рақсбоп.
Мавлуда Асалхўжаеванинг навбатдаги қўшиғи муаллифлари ҳам унинг доимий ҳамкорларига айланишга улгурган Баҳодир Низомов ва Умиджон Обидов. Бугуннинг ўзида Асалхўжаеванинг “Севги шаҳри” номли қўшиғига клип ҳам тақдим этилмоқда. Клипни истеъдодли режиссёр Шерзод Умаров суратга олган.
Қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.