Борут Пахор президентлик муддати тугаши муносабати билан акция ташкил этди.
Эртага, 11 август куни Словения президентлиги учун навбатдаги сайловлар бўлиб ўтадиган сана эълон қилинади.
Словения президенти билан саёҳатга унинг ўғли Лука ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича вакиллар чиқишди.
Президент тарафдорлари кунига 40 километр масофани босиб ўтишни режалаштирган бўлиб, словен-венгер чегараси Горичо шаҳридан Адриатика денгизига қадар бўлган масофа забт этилиши кўзда тутилган.
Пахор саёҳатининг жами узунлиги 300 километрдан иборат бўлиб, саёҳат қачон тугаши ҳақида маълумот берилмаган. Бироқ келаси сешанба куни президентнинг таътили ўз ниҳоясига етади.
Маълумот учун, Словения президенти фуқаролар томонидан "Instagram қироли" деган ном олган. Мамлакат раҳбари саёҳатни ўзининг расмий таътил вақтида амалга ошираётгани айтилган.
Словения парламентар республика бўлиб, мамлакатни Бош вазир бошқаради. Президент беш йил муддатга сайланади ва кўп ҳолларда расмий вазифаларни бажаради.