Мазкур нафис таронани сизга ҳам илинамиз. Уни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
“Ижодимдаги энг яхши қўшиқларни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ёзиб берган. Орадан неча йиллар ўтиб яна ҳамкорликни йўлга қўйдик. Шароф Рашидов шеъри билан ёзилган “Келармиш” номли янги қўшиғим ижодимда буткул янги саҳифа очмоқда”, дейди Мавлуда Асалхўжаева.
Ушбу қўшиқни яратилган заҳоти таҳририятимиз ижодкорлари биринчилардан бўлиб эшитди. Шундай сўнг, қўшиқни тарғиб қилиш, ушбу профессионал ижод маҳсулини тарқатиш ишларини ўз зиммамизга олдик. Боиси яхши қўшиқни тарқатиш, яхшиликни тарқатишдек гап.
Мазкур нафис таронани сизга ҳам илинамиз. Уни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.