
Юлдуз Усмонованинг янги студиясида янги қўшиқ ёзилди. Унинг мусиқаси Юлдуз Усмонова, шеъри Шароф Рашидовга тегишли.
Бугун эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева янги “Ошиқ юрагим” номли қўшиқни мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда.
Қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
Дарвоқе, Асалхўжаева айни дамда 12 та янги қўшиғи тайёр турганига қарамай уларни тингловчиларга тақдим этишга шошилмаётганини айтади. Боиси, унинг ижодида янги давр бошланиш арафасида.
Бугунгача севги ва муҳаббат мавзуларида ёшларбоп қўшиқларни етарлича, ҳатто, керагидан ортиқ куйлаган хонанда ҳаётий мавзуларга қўл уриш истагида. Бунда эса унга Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова йўл кўрсатмоқда.
Куни кеча Юлдуз Усмонованинг янги студиясида Мавлуда Асалхўжаева ижросидаги қўшиқ ёзилди. Ушбу қўшиқ мусиқаси Юлдуз Усмонова, шеъри Шароф Рашидовга тегишли.
Бундан аввал ҳам Юлдуз Усмонова Асалхўжаевага бир неча қўшиқларни ёзиб берган. Янги ижодий тандем эса ўзини қанчалик оқлашига мухлислар баҳо беради. Мавлуда Асалхўжаеванинг ижтимоий тармоққа қўшиқ ёзиш жараёнидан жойлаштирган видеосидан кўриниб турибдики, қўшиқнинг яхши чиқиши учун нафақат Асалхўжаева, балки Усмонова ҳам қаттиқ тер тўкмоқда.