...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мавлуда Асалхўжаева Президент сайловида кимга овоз берди?


12:11, 04.12.2016 Жамият
 3 490

“Мен танлаган номзод келажакда Ўзбекистонни янада гуллатиб, яшнатади”, дейди санъаткор “Qalampir.uz” сайтига берган интервьюсида.

Бугун, 4 декабрь Ўзбекистон халқи учун муҳим кун экани барчага маълум. Халқ орасидаги оддий деҳқону ҳунарманддан тортиб, Ҳукумат вакилларигача бугун ўз ҳаётидаги муҳим қарорни қабул қилмоқда.
 
Улар қаторида санъат ва маданият ходимлари ҳам бугунги муҳим сиёсий жараёнда иштирок этмоқдалар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева эрта тонгдан Президент сайловида иштирок этиш учун йўлга отланди.
 
Мавлуда Асалхўжаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
 
— Эрталаб 6:30 да сайлов участкаси томон йўл олдим. У ерда фуқаролар овоз бериш учун навбатда турибди. Бу жуда қувонарли ҳол. Улар қаторида мен ҳам ўз номзодимга овоз бердим.
 
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда санъатга, санъаткорларга катта эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олдим.
 
Ўтган йилларда ижодимизга катта эътибор қаратилди. Бугунги сайлов шу эътиборнинг бардавом бўлишини белгилайди.
 
Ўзи овоз берган номзод ҳақида гапириб, “Мен мана шу юртимиз тинчлигини яна мустаҳкамлайдиган, хақ ишончини оқлайдиган инсонга овоз бердим. Бу инсон келажакда Ўзбекистонни янада гуллатиб, яшнатади. Фуқароларни ҳам, ўзи ишонган, ўзи танлаган номзодга овоз беришга чақираман”, дейди санъаткор “Qalampir.uz” сайтига берган интервьюсида. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Президент сайлови Мавлуда Асалхўжаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар