...
МЕНЮ
ONLINE TV

Matiz ва Nexia иштирокидаги ЙТҲда Matiz ағдарилиб кетди


01:38, 05.05.2016 Технология
 5 378

Ушбу ЙТҲ кеча, 4 май куни Юнусобод туманида қайд этилган.

Кеча, 4 май куни Тошкентнинг Аҳмад Дониш кўчасида навбатдаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
Амир Темур шоҳ кўчаси ва Аҳмад Дониш кўчаси туташган чорраҳада оқ рангдаги Matiz ва кулранг Nexia автомобиллари иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Matiz мувозанатини сақлай олмай, ағдарилиб кетган. Nexia’нинг олд қисмига жиддий зарар етган.
 
Жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ходимлари етиб келган.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири шу чорраҳада кунинг биринчи ярмида ҳам ЙТҲга гувоҳ бўлганини айтмоқда.
 
Ёдингизда бўлса, бундан бироз аввал икки Lacetti ва Damas автомобиллари иштирокидаги ЙТҲ ҳақида хабар берган эдик. Ўша мудҳиш ЙТҲ ҳам айнан шу чорраҳада қайд этилган эди.
 
Интернет фойдаланувчиларининг фикрича, кўп ҳолларда ЙТҲ содир бўлган чорраҳада светофор ишламай қолади. “Асосий йўл ва ёндош йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг шошмашошарлиги, бошқа ҳайдовчиларни ҳурмат қилмаслиги ЙТҲларга сабаб бўлмоқда”, дейди фойдаланувчилардан бири.

Теглар:ЙТҲ Юнусобод Аҳмад Дониш кўчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!