...
МЕНЮ
ONLINE TV

2 яшар қизини қасддан ўлдирган ота 15 йилга қамалди


00:27, 05.05.2016 Олам
 6 729

Тергов натижалари у қизалоқни аввалдан калтаклаб келганини кўрсатмоқда.

Чебоксарлик 28 ёшли фуқаро ўзининг 2 ёшли қизалоғини арзимас сабаб туфайли ўлдириб қўйди, деб ёзади РИА. Қотил 15 йилга озодликдан маҳрум этилди ва у жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўтайди.
 
Маълумотларга кўра, ушбу қотиллик 2015 йилнинг ноябрь ойида содир этилган.
 
28 ёшли ота 2 яшар қизалоғи билан тортишиб қолади. Қотилнинг айтишига қараганда, у қизига ўйинчоқларини йиғиштириб қўйишни буюрган, аммо бундай юмушларни тўлиқ бажариши қийин бўлган қизалоқ буйруққа итоат қилмагач, отаси уни бўғиб ўлдиради.
 
Қизалоқ воқеа жойида вафот этган. Қотил қўлга олингач, ўзининг қилмишига нисбатан “Ўйинчоқларни йиғиштирмагани учун шундай қилдим”, деб изоҳ берган. Бироқ тергов натижасида ушбу шахс 2015 йилнинг май-ноябрь ойларида ўзи билан бирга яшайдиган аёлни ва марҳум қизчасини калтаклаб келгани аниқланган.
 
Қотиллик юзасидан суд-тиббий экспертизалари ўтказилган. Қотил устида ўтказилган суд-психиатрик экспертизаси унинг жиноят содир этган вақтида ва ундан кейин ҳам ўзини-ўзи бемалол идора қила олиши, руҳий жиҳатдан бирор муаммо йўқлигини кўрсатди.
 
Қотиллик содир этилган вақтдан буён ўрганилаётган жиноят иши юзасидан бугун, 4 май куни сўнгги ҳукм эълон қилинди. Қотил Россия Федерацияси ЖКнинг  117-моддаси 1 қисми (азоблаш), 116-моддаси 1-қисми (калтаклаш, жароҳат етказиш) ҳамда ЖКнинг105-моддаси 2-қисми “в” банди (вояга етмаган, айбдор шахснинг олдида ночор ҳолатда бўлган шахсни ўлдириш)га кўра, айбдор деб топилган.
 
Суд ҳукмига асосан қотил 15 йил озодликдан маҳрум этилди. Жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўтаб бўлгач, у яна 1 йил қамоқда сақланади. 

Теглар:Қотиллик Жиноят Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!