...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳура Юсупова тадбиркорлар номидан сўзга чиқди


19:25, 04.12.2016 Жамият
 3 234

“Авваллари тадбиркорлик эканини кўпчилик билмасди ҳам”, дейди Машҳура Ясупова.

Сайловда овоз бериш жараёнлари деярли якунланиб қолди. Унда мамлакатимиздаги турли жабҳаларда фаолият кўрсатаётган турли касб эгалари ўз номзодларига овоз беришди.
 
Ўзбекистондаги илк тадбиркор аёллардан бири бўлмиш “Машҳура” ўқув маркази раҳбари Машҳура Юсупова  ҳам сайловда фаол иштирок этиб ўз номзодига овоз берди ва келажакда тадбиркорлик соҳасининг тобора ривожланиб бориши ҳақидаги фикрларини билдирди.
 
“Ўзбекистонимиз мустақил бўлганига 25 йил тўлди. Айни йилларда тадбиркорлик соҳасида катта ютуқларга эришдик.
 
Давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун улкан ишлар амалга оширилди. Бизнинг юртда тадбиркорлик соҳасига катта имкониятлар очиб берилган.
 
Шундай экан, ёшларимизга меҳнат қилишдан чарчаманг, қўрқманг, бизни қўллаб турувчи давлатимиз бор, деб баралла айта оламан. Сайловда эса щзим ишонган номзодга овоз бердим”, дейди Машҳура Юсупова. 
Умида Якубова

Теглар:Машҳура Юсупова Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар