...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур телеканал Президентнинг исмини ёзишда қўпол хатога йўл қўйди


18:04, 14.12.2018 Олам
 11 343

Экранда “Дэвид Трамп” ёзуви остида Америка етакчисининг сурати кўрсатилди.

“Fox News” Америка ахборот каналининг “Time” журнали рўйхатидан ўрин олган “Йил одамлари” ҳақидаги эфири вақтида АҚШ Президенти Дональд Трамп исми Дэвид деб кўрсатилди.
 
Бу ҳақда Дасти (Dusty) исмли фойдаланувчи ўзининг Twitter саҳифасида ёзди ва бу қўпол хато ҳақида деярли ҳамманинг хабар топишига сабаб бўлди.


 
Телебошловчи “Time” журналида келтирилган рўйхат билан таништираётган вақтда экранда “Дэвид Трамп” ёзуви остида Америка етакчисининг сурати кўрсатилди.
 
Бу ҳолатни бошловчининг ўзи ҳам сезиб қолди ва шу вақтнинг ўзидаёқ муҳаррир йўл қўйган хатони тузатди.
 
Шунга қарамай, Дасти (Dusty) нинг твити ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида машҳур бўлиб кетди.
Феруза Ходжаева

Теглар:Fox News Дональд Трамп Дасти (Dusty) 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!