...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий Осиё мамлакатларининг биринчи иқтисодий форуми Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин


21:01, 16.07.2018 Жамият
 1 471

Форум кузга ўтказилиши режалаштирилган.

Марказий Осиё мамлакатларининг биринчи иқтисодий форуми 2018 йилнинг кузида Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин.
 
Мазкур форум савдо ва саноат соҳаларида Марказий Осиё мамлакатларида ишлаб чиқарилган товар-маҳсулотларини ташқи бозордаги қулай майдонни яратишда ўзаро англаш ва тўғридан-тўғри мулоқотларни ўрнатиш учун хизмат қилади.
 
Минтақада аллақачон саноат ривожланиши учун ҳамкорликни йўлга қўйишда улкан ишлар амалга оширилган. Жумладан, махсус қишлоқ хўжалик техникалари ва автомобилларни биргаликда йиғиш ишлари бошлаб юборилиши билан бирга, чегараолди савдо операциялари фаол ривожланиб бораётганлиги кузатилмоқда.
 
Ўзбекистон Марказий Осиё минтақаси бўйлаб тўғридан-тўғри савдо операцияларини амалга оширишда жадал қадамлар қўйиб келяпти. Бунга мисол сифатида, минтақада ишбилармонлар ва тадбиркорлар ўртасидаги кенг кўламли савдо операцияларини амалга оширишда бизнес кўргазмаларини ўтказиб келади.
 
Таъкидлаш жоизки, импорт товарларини олиб кириш ва етказиб беришдаги тариф ставкаларини пасайтириш бўйича минтақа мамлакатлари бир қарорга келиб бўлган. Минтақа мамлакатлари рақобатчи эмас, балки, кўплаб соҳаларда бир бирларини тўлдириб бораётган ягона бозор эканлиги таъкидланмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг Марказий Осий мамлакатлари билан товар айрбошлаш ҳажми 46 фоизга етиб, 1,86 миллиард долларни ташкил этади.
Санжар Жўра

Теглар:Марказий Осиё Форум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар