...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марғилонда “кир ювмайдиган” кир ювиш машинаси алмаштирилди


14:38, 22.11.2017 Жамият
 4 471

Фуқаро ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учун Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига мурожаат қилади...

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Руҳшона Алимова шаҳардаги маиший техника буюмлари савдоси билан шуғулланувчи савдо дўконларининг биридан кир ювиш машинасини 780 минг сўмга сотиб олган.
 
Машинадан фойдаланиш жараёнида техниканинг зарурий қисмларидан бири йўқлиги маълум бўлгач, сотувчидан бошқасига алмаштириб беришини сўраган Руҳшона Алимова “ижобий” натижага эриша олмайди.
 
Натижада истеъмолчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига мурожаат қилади.
 
Муаммони бартараф қилиш ўрнига турли хил баҳоналарни рўкач қилган сотувчига Марғилон шаҳар жамияти ходимлари томонидан истеъмолчининг билдирган эътирозлари ўринли эканли тушунтирилади.
 
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг матбуот хизмати хабарига кўра, Жамият ходимлари томонидан Қонун талабалари бўйича тушунтиришлар берилади ва истеъмолчининг талабига кўра, кир ювиш машинаси бошқа сифатлисига алмаштириб берилади. Нархлардаги тафовут эса сотувчидан истеъмолчи фойдасига ундирилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 8-моддасига кўра, “Истеъмолчи сотиб олинган товар (иш, хизмат) сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш ҳуқуқига эга, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) эса назорат-ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни тақдим этиши, товарни ишлатиб кўрсатиши, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиши, зарурат бўлса, товарни экспертизага юбориши шарт”.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Истеъмолчи Кир ювиш машинаси Сотувчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар