Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мангу ва ёрқин хотирасига бағишланади.
Тайёр у тиғини санчмоққа ортдан.
Бир боқиб қўйингиз она заминга,
Марра сизларники, мен тушдим отдан.
Кетдим... Кетганимни айтманг осмонга,
Ҳали куз ёмғирни қўмсамас ахир.
Жонга ора кирмас осмону фалак,
Тупроқ бир тахир, тупроқ бир тахир.
Кетдим... Кетганимни айтманг қушларга,
Уларнинг баҳорда қайтмоқлари бор.
Мен мангу қоламан кириб тушларга,
Майса орзуларим айтмоқлари бор.
Кетдим... Кетганимни айтманг бировга,
Халқим бир содда, халқим жонкуяр.
Номарддан қўрқмангиз, тик боқинг ёвга,
Мардларни минг йиллар одамлар суяр.
Кетдим... Кетганимни билмасин дунё,
Эгамнинг олдида айтаман калом.
Кетганим бу олам билмайди асло,
Чунки мен тирикман абадий мудом!..
Кетдим... Кетганимни билмасин дунё...
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ талабаси