...
МЕНЮ
ONLINE TV

#МангуХотира: 2016. Уч йўқотиш


22:56, 09.05.2017 Жамият
 6 583

Аввал Эркин, сўнг Ислом, Абдуллани берган эл, Икки минг ўн олтига ай, бойланди тескари.

Дард тўлдими дунёга -
Ер айланди тескари?
Араз қилиб Худога
Ой ойланди тескари.

Ўзбекистон буюклар
туққан Буюк Онадир,
Энди бағри куюблар
сой сойланди тескари.

Бизни қувиб етганлар
қучар минг-минг оламни,
Қайтармикин кетганлар,
от тойланди тескари.

Қанотлари парқудир,
учар мисли фаришта,
Ҳай-ҳайлабон қўрқувни
хумойланди тескари.

Аввал Эркин, сўнг Ислом,
Абдуллани берган эл,
Икки минг ўн олтига
ай, бойланди тескари.

Ҳа, ойланди тескари,
ҳа, бойланди тескари,
Қисматнинг бешигига
жой-жойланди тескари.

Беш бармоқда коинот,
Ер чиқсинми ўқидан?!
Ўзбек торта уч бор дод,
ўх, шайланди тескари!..

Теглар:Ислом Каримов Абдулла Орипов Эркин Воҳидов 9 май 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар