...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мангистаудаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди


09:15, 05.03.2018 Жамият
 3 773

Қозоғистондаги ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Магистау вилояти ҳудудидан ўтган “Актау-Бейнеу” магистрал йўлида Лада Ларгус автомобили Chacman русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетиши натижасида Лада Ларгус ичидаги 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Жорий ойнинг 4 март куни ушбу ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг танаси Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.



Вазирлик хабарида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар,  Ташқи ишлар,  Ички ишлар,  Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Министрлар Кенгаши Қозоғистон Республикаси вакиллари билан хамкорликда олиб борилган ҳаракатлар натижасида мазкур йўл транспорт ходисасида ҳалок бўлганлар Хоразм вилоятига олиб келингани билдирилган.
 
Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг шахсини идентификация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқароларнинг рўйхатини тўлиқ эълон қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Мангистау Хоразм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар