Бугун мусобақа доирасида эркин кураш бўйича баҳслар бошланди
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бугун, 3 март куни мусобақа доирасида эркин кураш бўйича баҳслар бошланди.
Аввалроқ, мусобақада иштирок этаётган беш нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар учун гиламга чиқиши керак эди.
Ҳозиргина Осиё чемпионатида эркин кураш бўйича финал жанглари якунига етди.
Финал баҳсларда иштирок этган икки спортчимиз Ихтиёр Наврўзов (-70кг) ва Магомед Ибрагимовлар (-97кг) ҳал қилувчи жангда рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Маҳмуджон Шавкатов (-57кг) ва Рашид Қурбоновлар (-79кг) эса финалда имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланишди.
-65кг вазн тоифасида бронза медали учун жанг қилган Темуржон Усмоноҳунов эса рақибини мағлуб этиб, бронза медали соҳибига айланди.
Финаллар:
-57кг: Маҳмуджон Шавкатов - Кум Сонг Канг (Шимолий Корея)
-70кг: Ихтиёр Наврўзов - Сеунг Бонг Ли (Жанубий Корея)
-79кг: Рашид Қурбонов - Иззатиллоҳ
Акбаризоринколаи (Эрон)
-97кг: Магомед Ибрагимов - Муҳаммадшафои Гулиҳ (Эрон) .
Бронза медали учун:
-65кг: Тимур Усмоноҳунов - Кукг Ванг Ким (Шимолий Корея).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионатида Елмурат Тасмурадов ҳам финал жангида қирғизистонлик Урмат Аматовни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Акмалхон Эшонхонов