...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маъмурий қамоққа олинган шахслардан нега пул ундирилади?


14:38, 17.07.2018 Жамият
 2 965

Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхонада сақланади.

Ҳукумат қарорига мувофиқ маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
“Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунда маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши белгиланган.
 
Низомда махсус қабулхона тушунчасига таъриф берилди. Хусусан “ички ишлар органлари тизимига кирадиган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса” ҳисобланади.
 
Суткасига қанчадан?
 
Низомга мувофиқ, маъмурий қамоққа олинган шахслардан туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича судьясининг, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки Ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар суткасига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи (27 645 сўм) миқдорида ундирилади.
 
Кимлар озод қилинади?
 
Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ундан харажатлар ундириб олинмайди.
 
Айрим ҳолларда муайян ҳолатлар, маъмурий қамоққа олинган шахснинг моддий аҳволи ва шахси ҳисобга олинган ҳолда, у махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилишидан туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича судьясининг, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра озод қилиниши мумкин. Маъмурий қамоққа олинган, меҳнатга қобилиятсиз шахслар ҳам бу харажатларнинг ундирилишидан озод қилинади.
 
Туман (шаҳар) ҳокимликлари маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ёзма розилигига кўра уларни ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этади. Уларнинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган пул маблағлари ушбу шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантиришга йўналтирилади.
 
Маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажат шу шахснинг яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан ҳам қопланиши мумкин.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Маъмурий қамоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар