Ушбу чора ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Мазкур низом “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ махсус қабулхоналар фаолиятини тартибга солади. Қонун 2019 йил 10 январдан кучга кириши айтилди.
Ҳужжатда махсус қабулхонанинг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш масалалари баён этилган.
Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддасига кўра, маъмурий қамоққа олиш 3 суткадан 15 суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун - 30 суткагача муддатга, маъмурий ишлар бўйича судья томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.
Маълумот учун, маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга, 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Маъмурий қамоққа олиш кўринишидаги жазо Кодекснинг 56, 60, 116-1, 116-2, 131, 136, 137, 183, 184-1, 184-3, 187, 194, 195, 196-1, 201, 202-1, 204, 205, 210-1, 225-1, 239, 240, 241-моддалари бўйича назарда тутилган.
Бироз олдинроқ мазкур мавзуга алоқадор бўлган, яъни ИИВ да ташкил этилган учрашувда тилга олинган жазони ўташ муассасалари ва улардаги шарт-шароитлар ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этган эдик.