Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилди:
164-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилди:
“Энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш, –
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;
олтинчи қисми еттинчи қисм деб ҳисобланадиган бўлди;