АҚШ мактабларида бу каби ҳолатлар кўпайиб бормоқда.
Бугун, 12 май куни АҚШнинг Калифорния штати, Палмдейл шаҳридаги мактабда отишма юз берди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
14 ёшли ўсмир бола содир бўлган воқеада гумонланиб, ҳибсга олинган.
Маълумотларга кўра, боладан битта ўқотар қурол топилган. Тахминларга кўра, айнан у мактабда ўт очиб, синфдошини яралаган.
Қўлидан яраланган ўқувчи шифохонага етказилган. Унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ. Текширувлар давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йил АҚШдаги таълим муассасаларида ҳозиргача 21 та отишма содир бўлган.

Суннатилла Абдуллаев