...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактаб, коллеж, ОТМларда спорт клублари ташкил этилади


21:13, 17.07.2018 Жамият
 2 134

Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ҳузурида спорт клублари ташкил этилади.

“Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ҳузурида спорт клублари ташкил этилади.
 
Спорт клубларининг асосий вазифаси этиб, жумладан умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун спорт турлари бўйича ҳафтасига камида 4 соат, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари учун 6 соатдан синфдан ташқари спорт тўгараклари машғулотларини ташкил этиш белгиланди.
 
Спорт клубига спорт клуби ташкил этилган давлат таълим муассасасида таълим олаётган ва фаолият юритаётган ўн ёшга тўлган ўқувчилар, талабалар, педагоглар ва бошқа ходимлар ихтиёрий аъзо бўлишлари мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мактаб коллеж ОТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар