...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги биринчи ярим йилликни муҳокама қилди


13:11, 04.08.2016 Жамият
 3 281

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

2016 йилнинг олти ойи давомида театрлар Ўзбекистон театрларида 3 мингдан ортиқ спектакль намойиш этилди. Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари томонидан 23,6 мингдан ортиқ маданий тадбир уюштирилди. Маданият муассасалари, маданият ва истироҳат боғлари, музейларда 42,7 мингта тадбир ва экскурсиялар ўтказилди. Уларда 13,3 миллион нафардан ортиқ аҳоли иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил биринчи ярим йиллик фаолиятига бағишланган ҳайъат мажлисида сўз борди

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедовнинг маълум қилишича, Андижон вилояти қўғирчоқ театри янги биносининг очилиши муносабати билан жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари Андижон шаҳрида Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг X анъанавий кўрик-фестивали бўлиб ўтди. Ўзбекистон давлат консерваториясида “Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочиларининг кўрик-фестивали ташкил этилди. 

“Ниҳол” мукофоти танловининг туман (шаҳар) саралаш босқичлари май ойи давомида мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида юқори савияда ўтказилган. 

Йигирмадан ортиқ маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилиб, 74 тасида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
 
Мажлисда театрлар фаолиятини такомиллаштириш, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш савиясини ошириш, спорт мактаблари фаолиятини янада яхшилаш, музейлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бошқа масалалар юзасидан вазифалар белгилаб олинди. 

Теглар:Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Баҳодир Аҳмедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар