Пойтахтликлар реферндумда Европа Иттифоқида қолишни ёқлаб овоз берган, аммо натижа улар хоҳлагандек бўлмади.
Буюк Британиядаги сайлов минтақалари ичида Лондон мамлакатнинг Европа Иттифоқида қолишини ёқлаб чиққан ягона шаҳар бўлди. Қолган инглиз минтақалари ташкилотдан чиқиш учун овоз берди. Бундан ташқари, Уельс ташкилотдан чиқиш тарафдори бўлса, Шотландия ва Шимолий Ирландия қолишни хоҳладилар.
Пойтахтликларнинг фикрича, Лондон Буюк Британиядан кўра кўпроқ ЕИ билан боғланган.
“Лондон байналминал шаҳар ҳисобланади ва биз ЕИда қолишни хоҳлаймиз”, дейди лондонликлар. Хондан Лондонни Бирлашган Қиролликдан мустақил бўлиб ажралиб чиқишни ва ЕИга кириш учун ариза топширишни сўраётганлар кўпайиб бормоқда.
Баъзилар, Содиқ Хондан президент бўлишни хоҳламайсизми деб, сўрамоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Буюк Британияда референдум ўтказилди, мамалакат аҳолисининг кўпчилик қисми мамлакатнинг ЕИдан чиқб кетишини ёқлаб овоз берди.