...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Йўлдошева танқидларни писанд қилмаяпти


12:47, 24.06.2016 Шоу-бизнес
 12 435

Айни дамда европа шоу-бизнесига интилаётган хонандага ўзбек санъатидан бироз танаффус керакдир.

Хонанда Лола Йўлдошеванинг кийиниш услуби ва очиқ-сочиқ либосларига нисбатан танқидлар қанча ортмасин, Лола пинагини ҳам бузмаяпти. Хонанданинг куни кеча мухлислар эътиборига ҳавола этган “Я вода” қўшиғига ишланган видеоклипи ҳам танқидлардан мустасно эмас. Ўтган ой АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида концерт дастурини ҳавола этган хонанда энди Москвага отланяпти. У Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали россиядаги мухлисларига мурожаат қилди.
 
“Менинг қадрдон мухлисларим! Биз дунёнинг турли манзилларида яшаймиз. Орамизда узоқ масофалар, шаҳарлар, ҳаттоки, океанлар бўлсада, биз Instagram оламида доимо биргамиз. Менинг Нью-Йоркдаги концертимдан сўнг, орамиздаги бу масофалар қисқарди. Кўпчилик мухлисларимнинг талаб ва истакларига биноан кейинги бекат Москва. Бу концерт нафақат сизлар учун, балки мен учун ҳам узоқ кутилган дастурлардан биридир. Бу учрашувимизни мен ҳам жуда узоқ кутдим! Демак, 7 август соат 19:00да “Космос” концерт залида кўришамиз. Ҳар бирингизни интизорлик билан кутиб қоламан”, деб ёзади Лола Йўлдошева.
 
Авваллари хонанда Шаҳзоданинг либослари ва ижодига нисбатан кўп танқидлар бўлганди. Унинг ҳам Ўзбекистондаги фаолияти бир қанча вақт тўхтатилганда хонанда Россия шоу-бизнесидан қўним топди ва 7 йилдан сўнг ўзбек шоу-бизнесига қайтди. Бироқ бу қайтиш Шаҳзодани буткул ўзгартирган эди. У энди ўзбек хонандаси деган номга жавоб бера оларди. Очиқ-сочиқ либослардан ҳоли, “оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдидлардан йироқ клиплари билан яна эътиборга тушди, халқ меҳрини қозонди. Лола Йўлдошеванинг бугунги хатти-ҳаракатлари, очиқ-сочиқ либослари ва европа шоу-бизнесига интилиши кечаги Шаҳзодани эслатяпти. Балки Лолага ҳам танаффус керакдир. Энди у на мухлисларининг танқиди ва на “Ўзбекнаво”нинг чекловларини писанд қиляпти. Оёғини очиб суратга тушишни канда қилмаётган хонанданинг “Я вода” клипи ҳам мухлисларни ҳайратда қолдирди. Томошабинлар клипдаги лавҳаларни танқид қилишдан тинмаяпти. Ўзимизнинг “MY5” телеканали эса бу клипни қайта-қайта намойиш этишдан чарчамаяпти. Кўрамиз, буёғи нима бўларкин...

Теглар:Лола Йўлдошева Шаҳзода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ойдиной
16:06 30.06.2016

Эээ! қўйселарчи орқадан ғийбат қилишни. Шундоқ улуғ Рамазон ойида. яхшимас.............


aziz
12:28 29.06.2016

Hozir Lola haqida har kim har xil fikr bildiryapti.Kimdir yaxshi kimdir esa yomon fikrda.Lekin hozir uning hayotida nima bo`layotgani,ichidan qanday kechinmalar o`tayotgani faqat uning o`zigagina ayon.Shu uchun kimnidir ayblashdan oldin manimcha uni ahvolini his qilib keyin biror fikr bildirish lozim.B alki uning hozirgi hatti harakati noto`g`ridir,lekin keling aziz muxlislar ortga nazar solaylik,ilgari ham Lola shunaqamidi?Yo`q.Nimadir sabab bo`lganki Lola hozir o`zini shunaqa tutyapti.Ishonamanki Lola o`zini qo`lga oladi va o`zining asl holatiga qaytadi.Lolani faqat yomonlagancha unga dalda bo`laylik,uni ruhan qo`llab-quvvatlaylik.Chunki Lola o`zbek san`atining eng ko`rkam,eng aqlli va eng jozibali xonandalaridan hisoblanadi.


Lola
12:28 27.06.2016

Lola aniq ruxiy xasta.toba ersirash shunchali kuchli boladimi a????Toba toba toba.


Фаррух
16:10 26.06.2016

Лола Юлдошева Узбек шоу-бизнесидаги энг чиройлисику, вюрейтингда охирги 5-6 йилдан бери биринчиликни хеч кимга бергани йук, Яна камида 10 йиллар шундай булади


Farzona
11:37 26.06.2016

Qiziq! Lola Yevropaga chiqish uchun özini har kuyga solib öz yurtdoshlarini könglini qoldiryapti. Yevropada yulduz bölish uchun avvalambor öz hamyurtlarini mehrini qozonib sevimli xonandasiga aylanish kerak emasmi? Töĝri bir vaqtlar shunday bölgandir lekin hozirda shaxsan men uchun u ochiq sochiq kiyimda öz körinishini reklama qilayotgan oddiy saviyasiz qöshiqchiga aylanib böldi. Chunki qöshiqlari ham ilgaridek emas. Men unga achinaman. Agar qöpol gapirgan bölsam uning muhlislaridan uzr sörayman(agar qolgan bölsa) Bir vaqtlar men ham uni muhlisi edim. Afsus...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!