...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Шаҳзода Матчонова халқаро мукофотни қўлга киритди


08:54, 30.04.2018 Шоу-бизнес
 8 111

Ўтган ҳафта, 26 апрель куни Бишкек шаҳрида ушбу мукофот билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий ой бошида ўзбекистонлик таниқли актриса Шаҳзода Матчонова режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Маъсума” номли фильмида яратган роли учун Қирғизистоннинг “Ак Илбирс” халқаро киномукофотида “Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси” номинациясига номзод сифатида кўрсатилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўтган ҳафта, 26 апрель куни Бишкек шаҳрида ушбу мукофот билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мукофот актриса Шаҳзода Матчоновага насиб этди. Бу ҳақда актрисанинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилди.


 
“Ким менга ўзининг илиқ фикрларини ёзиб қолдирган бўлса, уларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Мен ҳамма изоҳларни ўқидим. Бу мукофот менинг кино оламидаги 10 йиллик фаолиятим учун энг катта совға. Қолаверса, Ёлқин ака, ушбу ролни менга ишониб топширганингиз учун сизга катта раҳмат! Сиз менга кўп нарсани ўргатдингиз”, деб ёзади Шаҳзода Матчонова.

Теглар:Шаҳзода Матчонова Ак илбирс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!