...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова – Тилляевага “Global Gift” ташкилотининг махсус мукофоти топширилди


19:49, 15.05.2016 Жамият
 11 814

Лола Каримова – Тилляева бугун Ўзбекистондаги иккита йирик хайрия ташкилотларига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова – Тилляевага “Global Gift” хайрия фонди томонидан таъсис этилган гуманитор мукофот тақдим этилди. Мукофот билан тақдирлаш маросими Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Лола Каримова – Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар бермоқда.
 
“Global Gift” ташкилоти вакили Лола Каримова-Тилляевага муокофотни топширар экан Каримовнинг хайрия фаолияти ҳамда у раҳбарлик қилувчи “Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан ёрдамга муҳтож болалар ҳамда оилаларга кўрсатиб келаётган ғамхўрлиги ва хайрия фаолиятига алоҳида тўхталган.



“Global Gift” хайрия фондининг гуманитар мукофоти кенг хайрия фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга тақдим этилади.

“Ушбу мукофотга сазовор бўлиш мен учун жуда катта шарафдир. Бу нафақат мен, балки Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи болажонлар ҳаётини яхшилашга ҳамда махсус эҳтиёжли болаларга кўмак бериб уларнинг имкониятларини оширишга ўзларини бахшида этган инсонлар ҳаракатларини тан олувчи мукофотдир. Бу бизнинг ишимизда кишига катта далда ва дастак манбаидир”, дейди маросимда сўзга чиққан Каримова-Тилляева.

Маълумот учун, бугунги кунга келиб Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистондаги иккита йирик хайрия ташкилотларига бошчилик қилиб келмоқда. “Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди Лола Каримова-Тилляева томонидан 2002 йилда Ўзбекистондаги ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилганди. Орадан икки йил ўтгач, 2004 йилда Каримова-Тилляева имконияти чекланган болаларга даволаш ва таълим соҳаларида ёрдам берувчи хайрия ташкилоти – Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига асос солди.

“Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди Ўзбекистондаги бир қатор Меҳрибонлик уйларида таъмирлаш, капитал реконструкция, қурилиш ва тубдан жиҳозлаш ишларини олиб борди, натижада ушбу Меҳрибонлик уйларида болаларнинг яшаши, ҳар томонлама ривожланиши ҳамда таълим олиши учун зарур бўлган барча шароитлар яратилди.
 

Теглар:Лола Каримова – Тилляева Сен ёлғиз эмассан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар