Соатлар орасидаги фарқни пайқаган Тошкент давлат юридик университети талабаси Мақсуд Саломов улар тузатилгани ҳақида хабар қилди.
Икки соат ўртасидаги 10 дақиқалик фарқни кузатган Тошкент давлат юридик университети талабаси Мақсуд Саломов яна ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ғойибона юзланди. Унинг маълум қилишича, ОАВ орқали тарқатилган мазкур хабарлар Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ҳам эътиборига тушиб, зудлик билан шаҳар марказидаги курант соатлари тузатилган. Айни дамда уларнинг иккиси ҳам бир хил вақтни кўрсатяпти. Мақсуд Саломов соат тузатилгандан кейинги ҳолатни ҳам суратга олиб, уни ижтимоий тармоққа жойлаштирди.