Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси васийлик кенгаши раиси Лола Каримова - Тилляева Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали Рамазон ҳайити байрами муносабати билан табрик йўллади.
"Муқаддас Ийд ал-Фитр айёми барчангизга муборак бўлсин, азизлар! Ҳар йили қалбимизда интиқлик ва алоҳида эътибор билан кутадиган раҳмат ва мағфират ойи Рамазон инсонларни меҳр-мурувват, тақво, раҳм-шафқат, тинчлик, яхши ният, қалб поклиги ва муҳтожларга ёрдам беришга ундайди. Меҳрибон Оллоҳ таолодан шу ойда имон билан савоб умидида қилинган барча яхши ишларни Ўз даргоҳида қабул қилишини, муқаддас Рамазон ойида топилган савоб ва ҳаловат барчамизга ҳар куни ҳамроҳ бўлишини сўрайман.
Барчангизга муборак Ҳайит айёмини оилангиз ва яқинларингиз даврасида тинчлик, хотиржамлик ва хурсандчилик ила кутиб олишингизни тилаб қоламан. Ийд муборак!"