...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова-Тилляева ёзни қандай ўтказаётганини маълум қилди


17:30, 23.07.2016 Жамият
 13 488

Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига қизи София билан тушган суратини жойлаштирди.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева ёзги таътилни қандай ўтказаётгани ҳақида ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.
 
У кенжа қизчаси София билан денгиз қирғоғида кетаётган суратини Instagram’га жойлаштириб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди.
 
“Интиқлик билан кутилган ёзги таътил мавсуми. Бутун оиламиз биргаликда ва энди кичик қизалоғимнинг барча саволларига жавоб беришга имконият бор”.
 
Лола Каримова-Тилляева нафақат жамоатчи аёл, балки меҳрибон она, севикли турмуш ўртоқ. У куни кеча турмуш ўртоғи Темур Тилляев билан Испаниянинг Марбелья шаҳрида “Global gift” фонди томонидан ташкил этилган тадбирда иштирок этганини ҳам маълум қилганди. 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Сен ёлғиз эмассан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар